
1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент политехника институтини тамомлаган, мутахассислиги - муҳандис-механик. 2004-2007 йиллар Навоий вилояти сайлов комиссияси раиси, 2014-2020 йилларда “Навоийазот”АЖ Ижтимоий ва маиший масалалар бўйича бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

1962 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган, мутахассислиги - врач-терапевт . 2013 йил 15 февралдан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Муяссар Кадирова “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

1978 йилда туғилган, олий маълумотли - Наманган давлат университетининг бакалавр ҳамда 2002 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. Мутахассислиги-тарихчи. Тарих фанлари номзоди. Ҳозирги кунда Наманган давлат университети Тарих кафедраси доценти.
2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

1984 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби ва аудит. Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаментининг Бюджет қонунчилиги бузилиши ҳолатларини назорат ва профилактика қилиш йиғма-таҳлил бошқармаси бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган.

1980 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иккинчи мутахассислик сифатида тамомлаган. Мутахассислиги-ҳуқуқшунос-иқтисодчи. Ҳозирги кунда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият юритмоқда.
2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

1955 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университети, Тошкент театр-рассомчилик институтини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, санъатшунос.
1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

1963 йилда туғилган, олий маълумотли - Қарши давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги - умумтехника фанлари ва физика ўқитувчиси. Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2020 йил 14 февралдан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори лавозимида ишлаб келмоқда.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.