МСК янгиликлари
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҲАМДА БИР ҚАТОР ОАВЛАР ЎРТАСИДА ИККИ ТОМОНЛАМА МЕМОРАНДУМЛАР ИМЗОЛАНДИ
27.08.2021
273
Жорий йил 27 август куни Марказий сайлов комиссияси ҳамда “Халқ сўзи”-“Народное слово”, “Янги Ўзбекистон” - “Правда Востока”, “Ҳуррият”  газеталари, “Human.uz”, “Qalampir.uz”, “Bugun.uz”, “Nova24.uz” интернет нашрлари, «Bright Uzbekistan» ахборот портали ўртасида октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ОАВлар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда тайёргарлик ишларининг олиб борилиши ва ўтказилишини ёритиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзоланди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан шу йил 14 апрель куни қабул қилинган ва ижроси изчиллик билан таъминланаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастурида сайлов жараёнларининг барча босқичларини оммавий ахборот воситаларида тизимли ёритиб боришга доир муҳим вазифалар белгиланган. 

Шундан келиб чиқиб, меморандумларда Сайлов кодекси ва сайлов жараёнини тартибга соладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидаларини сайловчилар ўртасида кенг тушунтириш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш, шунингдек сайлов жараёнининг очиқлиги, ошкоралиги ва транспарентлигини таъминлаш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, сиёсий партиялар ва номзодларнинг сайловолди дастурлари ҳақида жамоатчиликни тезкорлик билан хабардор қилишда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Имзоланган меморандумларни амалга ошириш доирасида барча даражадаги сайлов комиссияларининг фаолиятини изчил ёритиб бориш, сиёсий партиялар ва номзодлар учун уларнинг сайловолди дастурлари қоидалари, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ривожланишининг муҳим масалаларига оид мустақил нуқтаи назарларини сайловчиларга, жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларида тенг ҳажмда эфир вақти ва нашр майдони ажратиш йўли билан кенг ва тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Айни пайтда, мазкур ҳужжатлар сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларининг миллий сайлов институтларига ишончини мустаҳкамлаш ҳамда уларда Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик туғусини мустаҳкамлашга қаратилган кўламли ишларни қамраб олгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Маълумот учун: Жорий йил 14 июль куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “ЗўрТВ” телерадикомпанияси, “Uzreport” ҳамда “Дунё” ахборот агентликлари ўртасида Президент сайловларини ёритиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзоланган эди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ 814 нафар ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган бўлиб уларнинг 766 нафари маҳаллий ва 48 нафари хорижий  ОАВ вакиллари ҳисобланади.

 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг
Сайт ишлаб чиқилган:
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш