Сиёсий партиялар янгиликлари
Халқ демократик партияси мақсуда ворисовани президентликка номзод сифатида рўйхатга олишни сўраб мскга мурожаат этди
09.09.2021
107
Аввал хабар қилганимиздек, 2021 йил 6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XII қурултойи бўлиб ўтди.

Унда партия Уставига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотлари пленумларида сайланган делегатларнинг 98 нафаридан 97 нафари, партия Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қурултойда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳамда номзоднинг Дастури муҳокама қилинди, шу масалалар юзасидан қурултойнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб Максуда Азизовна Варисова тасдиқланди.

Бугун – жорий йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 64-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб Мақсуда Азизовна Ворисовани рўйхатга олишни сўраб ариза билан мурожаат қилинди.

Қонунчиликка мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясига партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳақидаги партиянинг XII қурултойи қарори, баённомаси, М.Ворисованинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси ҳамда номзодни қўллаб-қувватлашга доир имзо варақалари топширилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ваколатли вакилига Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида маълумотнома берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 64-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодни рўйхатга олиш тўғрисида хулоса берилиши керак бўлади.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Марказий Кенгаши Ахборот хизмати

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг
Сайт ишлаб чиқилган:
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш