
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 64-моддасига кўра, сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади.
Аризага сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, сиёсий партия юқори органи мажлисининг Президентликка номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси ҳамда номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари илова қилинади.
Энди Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Кодекс талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.